Тариф: С НДС 8400 сум
image 2022-07-19

Табиатга эьтиборли бўлайлик!!!

Чиқиндилар бевосита озон қатламига салбий таъсир этишини биласизми? Масалан, биз фойдаланадиган аерозол идишлар (ҳаво тозаловчи, дезодарант ва ҳоказо) таркибида стратосферада озонни емирадиган моддалар мавжуд. Мутаҳассисларнинг айтишича, озон қатламининг емирилиши одамларда саратон касаллигини келтириб чиқаради. Чиқиндиларни қайта ишлаш мазкур муаммони қисман бўлса-да ҳал этади. Aйтиш жоизки, сўнгги йилларда уйда ишлатиладиган товарлардан чиқаётган чиқиндилар ичида инсон ҳаёти учун хавфлилари 45 фоизни ташкил етади. Булар батарейкалар, бўёқлар, ёғ ва бўёқни еритувчилар, пестицидлар, таркибида фосфор бўлган элементлар, флюорисцент лампалар ва ҳоказо. Aҳлатхонага ташланган бундай чиқиндилар ер усти ва ер ости сувларини заҳарлайди, инсон саломатлигига ҳавф солади. Чиқиндилар билан курашиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Фарзандларимиз учун тоза, ям-яшил келажакни барпо етиш ўз қўлимизда.